“Барселона” мағлубиятсиз сериясини 12 та ўйинга етказди.
Каталония клуби Ла Лиганинг 29-тури доирасидаги ўйинда “Реал”ни (4:0) сафарда мағлуб этди.
Хави мураббийлигидаги жамоа ҳозирда барча мусобақаларда кетма-кет 12 ўйинда мағлуб бўлмаган. Бу давр мобайнида “Барселона” тўққиз марта ғалаба қозонди ва уч марта дуранг ўйнади.
"Кўк-анорранглилар" ўзининг навбатдаги ўйинини 3 апрель куни ўтказади. "Барселона"нинг Испания чемпионатининг 30-тури доирасидаги рақиби "Севилья" бўлади.