«Дерби Каунти» ҳимоячиси Фести Эбоселе «Удинезе» билан шартнома имзолади, дея хабар беради Италия клуби расмий сайти.
19 ёшли ирландиялик билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган ва 2021/22 йилги мавсум якунида кучга киради.
Эбоселе жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.