Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Карлуш Кейруш Тошкентга келиши борасида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

Эрон футбол федерациясининг ўтган ҳафтада ЎФФга йўллаган мактубига кўра, мамлакат миллий терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг Ўзбекистонга ташрифи 22 майга режалаштирилган эди. Бироқ, кутилмаганда Эрон терма жамоаси бош мураббийи расмий мактубда аввалроқ маълум қилинганидек, 22 май куни эмас, 22 апрель куни Тошкентга ташриф буюрди.

Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасига жойлашган Карлуш Кейрушнинг ташриф дастури жуда оддий. У 3 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйин ўтказиладиган стадион, машғулотлар майдончасини шахсан кўздан кечирмоқчи. Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, шунингдек, Эрон терма жамоаси делегацияси истиқомат қиладиган меҳмонхонани ҳам бориб кўради.

Карлуш Кейруш аслида 21 апрель куни ўтказилган «Бунёдкор» - «Локомотив» учрашувини ҳам «Жар» стадионида томоша қилишни режалаштирган эди. Аммо Теҳрондан учадиган самолёт рейсининг 2 соатга кечиктирилгани боис, Кейруш ўз ёрдамчиси Умид Намозизода билан ўйин тугаши арафасида Тошкентга етиб келди. Шу сабабли ҳам Кейруш ташриф дастурининг асосини ташкил қиладиган ўйинни томоша қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси 2014 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралашининг 4-босқичини Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши сафар учрашуви билан бошлайди. Бу икки терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасидаги биринчи учрашуви ҳисобланади. Бунга қадар ўзаро 3 марта бир-бирига қарши майдонга тушган Ўзбекистон ва Эрон мундиал саралаш ўйинлари доирасида бирор марта ҳам юзма-юз келмаган.

Сўнгги маротаба икки жамоа 2009 йилда Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида ўзаро куч синашган ва ўшанда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Мазкур ўйиндан олдин эса, Эрон икки марта: 1998 йилда Бангкокдаги Осиё ўйинларида (4:0) ва 2007 йилги Осиё Кубогида (2:1) Ўзбекистонни мағлубиятга учратган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:10, 23.04.2012.
Ўқилди: 6698 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.