Махачқалъанинг "Анжи" клуби ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "Спартак"ка қарши учрашувда энг яхши футболчи деб топилганидан хабарингиз бор. Аҳмедов бугун клуб расмий сайтига ўйин борасида фикрларини билдириб ўтди.
— Ниҳоят, биз ғалабасиз сериямизга якун ясадик. Сўнгги турларда биздан омад юз ўгираётганди, айниқса "Динамо"га қарши ўйинда. Мухлисларимиз олдида ўзимизга келиб олганимиздан хурсандман. Улар олдида қарздор эдик.
— Кечаги ўйиндаги якуний натижа ўйинга мос келадими?
— "Спартак" - ўта обрўли жамоа. Уларга қарши ўйинда, айниқса, ўз майдонларидаги учрашувларда омад келмаса йирик ҳисобда ютиш мумкинмас. Тўғри, москваликларга қараганда бизга кўпроқ омад кулиб боқди, аммо уч очкога биз ҳақли равишда эришдик.
— Ушбу ғалабадан кейин "Анжи" турнир жадвалида "Рубин"ни ортда қолдириб, етакчиларга анча яқинлашиб олди. Жамоа мухлислари қандай натижадан умид қилишлари керак?
— Мен фақатгина кейинги учрашувлар ҳақида ўйлашни афзал кўраман. Қолган тўртта ўйиннинг биттасини биз сафарда ўтказамиз. Уйимизда, мухлисларимиз қаршисида исталган жамоани юта оламиз", — дея гапириб ўтди Аҳмедов "Анжи" расмий сайтига берган интервьюси чоғида.