Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Хосеп Гвардиола: "Мюнхенда ўйнашимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ"

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Челси" билан бўлиб ўтадиган чемпионлар лигаси жавоб ўйини хусусида фикр билдирди.

"Мен агар эртага футболчиларим ғалаба қозонади десам, ишонинг. Бунга юзлаб сабаблар бор. "Барселона" "Челси"ни ютади.

Биламан, кўпчилик лондонликлар ғалаба қозонишини истамоқда, биламан ярим финал қийин босқич, унинг биринчи ўйини кўнгилсиз якунланиши мумкин. Лекин биз буҳақда ўйламаслигимиз керак. Эртага ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Мен ҳаттоки, Мюнхенда ўйнашимизга ҳеч қандай шубҳам йўқ, деган бўлар эдим.

Балки, бу ўйин менинг мураббийлик фаолиятимда энг катта чақирувдир. Мен ҳар қандай чақирувни ишонч билан қабул қиламан, чунки бу клубга, бу футболчиларга ишонаман.

Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. "Челси"нинг кучли томонлари ҳаммага маълум. "Барселона" голли вазиятлар содир этиб, уларни голга айлантириши керак.
Бундай баҳсларнинг олдидан ҳаяжонланмасдан бўлмайди. Барча ўйинчилар - оддий инсонлар. Улар барча мусобақаларда ғолиб чиқишини хоҳлайдилар. Футболчиларга оддийгина қилиб: "Тўпни қабул қилинг, уни йўқотманг. Голлар уринг ва ғалаба қозонинг" дейиш осон. Бу жуда осон. Қийини уни майдонда амалга ошириш. Менинг ўйинчиларим бундай пайтларда нима қилишни биладилар", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Манба: sports.ru
Киритилди: 01:38, 24.04.2012.
Ўқилди: 6773 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [7626]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3152]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2941]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2886]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2865]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2134]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1962]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1810]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1667]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1515]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.