Кеча "МЮ" футболчиси Поль Погба билан АПЛнинг икки клуби боғлангани ҳақида хабар қилган эдик. Ҳозир ушбу сирли жамоалар номи маълум бўлди.
Хабарларга кўра, "Ньюкасл" ҳамда "Астон Вилла" франциялик юлдуз учун даъво қила бошлаган. Аммо бу ерда бир муаммо юзага келади.
Гарчанд Поль Погба текинга қўлга киритилса ҳам, унинг маоши исталган клубга "муаммо" бўлиб бера олади. Унинг ҳафталик иш ҳақи 290 минг фунтни ташкил этади.