Кириш Регистрация
21/03 04:00 Парагвай - Чили
21/03 05:45 Бразилия - Колумбия
21/03 06:30 Перу - Боливия

"Женоа" можароси давом этади

Баҳо:
+2 | -

Италия футбол федерацияси тартиб-интизом қумитаси қарорига кўра, "Женоа" клубининг уй учрашувлари мавсум охиригача томошабинсиз ўтади. 

Сабаби шундаки, олдин хабар берганимиздек, "Сиена"га қарши кечган 35-тур ўйинида клуб фанатлари майдонга чиқиб кетган. Ҳатто жиноят оламининг "авторитет" вакиларидан бири бўлмиш "фанат" "Сиена" футболчиларига "тўғри тушунтирган" ва оқибатда меҳмонлар майдонни ўйин якунланмасдан тарк этишганди. 

Икки клуб раҳбарлари ва бошқа эътиборли шахслар майдонга тушиб, вазиятни бироз юмшатишган. "Женоа" сардорининг фанатлар билан узоқ музокараларидан сўнг, ўйин давом эттирилишига келишишган ва "Сиена" майдонга қайтарилди. Бу орада қирқ дақиқадан ортиқ танаффус юзага келганди. 

Тўхталишдан сўнг, "Сиена" деярли ўйинни якунланиши кутиб, тушунарсиз ўйин қилди. Мезбонларнинг эса ҳужумда умуман ишлари юришмади. Ниҳоят, ҳалиги "авторитет"дан қўрқибми ёки тасодифанми, "Сиена" ҳимоячиси Дел Гроссо ўз дарвозасига гол уриб қўя қолди. Ўйин 4:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига тугаган. 

Италия А Сериясида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган клуб "Кальяри" ва "Палермо"га қарши кечадиган уй учрашувларида мухлислар ёрдамисиз ҳаракат қиладиган бўлди. 

Кеча, "Женоа" мураббийи ҳам истеъфога чиқарилган ва Луижи Ди Канио унинг ўрнига тайинланганди.     

 
Киритилди: 08:23, 24.04.2012.
Ўқилди: 6839 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz