"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра "Фиорентина"да қолиши мумкин.
Жорий мавсумда футболчи "бинафшаранглилар" сафида ижара асосида ўйнамоқда. Таъкидланишича, италияликлар футболчини сотиб олишга тайёр. Трансфер суммаси 15 миллион еврога атрофида бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Лукас жорий мавсум А серия клуби сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 1 голли узатма муаллифига айланган.