«Интер» «Лацио» ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савичга қизиқиш билдирмоқда.
Il Messaggero нашри хабарига кўра, Рим клуби молиявий муаммоларга дуч келган ва ёзда бир нечта ўйинчини сотиш ҳақида ўйламоқда. Милинкович-Савичнинг кетиши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Нашрнинг ёзишича, 27 ёшли ярим ҳимоячига Миланнинг «Интер» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Лацио» футболчи учун 80 миллион евро талаб қилмоқда. Шунингдек, Сергейга «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» ҳам таклиф киритмоқчи.
Милинкович-Савичнинг Рим клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Сербиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Лацио» сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.