Австрия терма жамоаси сардори Давид Алаба ЖЧ-2022 плей-оффида Уэльсга қарши ўйиндан сўнг (1:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу вазиятга бирорта сўз топиш қийин. Албатта, биз кўпроқ нарсани хоҳлагандик. Мақсадимизга эриша олмадик. Бундан жуда хафамиз.
Ўйин натижасини Бэйл ҳал қилди, десак хато бўлмайди. У ўз даражасини кўрсатди", - дея Алабанинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.