"Вест Хэм"нинг украиналик футболчиси ёзда тугайдиган шартномасини узайтириши мумкин. Ярмоленко сўнгги учта ўйинда захирадан майдонга тушиб, иккита гол урди.
"Сиз бу йигитга қойил қолишингиз керак, шубҳасиз, у Украинада содир бўлаётган ҳамма нарсадан хавотирда.
У "Вест Хэм"га келганидан бери яхши ўйин кўрсатмоқда. Агар у мавсумни сақлаб қолишга ёрдам берса, клуб уни шунчаки қўйиб юбора олмайди", - деди "Лидс"нинг собиқ футболчиси Педди Кенни Ярмоленконинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни изоҳлаб.
Андрей Ярмоленко 2018 йилдан буён "Вест Хэм"да ўйнаб келмоқда. Футболчи 57 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган.