Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна - Расинг
18/10 18:00 Борнмут - Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон - Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс - Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина - Комо
18/10 19:15 Сельта - Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/10 21:00 Милан - Аталанта
18/10 21:30 Малага - Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус - Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Кубонинг бош мақсади - «Бернабеу»га қайтиш

Баҳо:
+ | -

«Қироллик клуби» мухлисларининг 14 март куни бўлиб ўтган «Мальорка» - «Реал» ўйинида рақиб сафида ижара муддатини ўтаётган япониялик ёш иқтидор Такэфуса Кубога алоҳида эътибор қаратишгани тайин. 20 ёшли ҳужумкор футболчи ҳам асл жамоасига қарши баҳсга алоҳида шайлангани ўз-ўзидан тушунарли. Зеро, унинг бош мақсади - «Сантьяго Берна-беу»га тезроқ қайтиш. Япон йигити Marca наш­рига берган интервьюсида буни яна бир бора таъкидлади. Така шунингдек, ЧЛда «ПСЖ»га қарши кечган баҳсда рўй берган «ремонтада»га алоҳида тўхталди, Лука Модрич ва Винисиус Жуниорга салом йўллади.

- Така, ёзда олдингизда турли вариантлар бор эди, жумладан, кучлироқ жамоа­лардан ҳам таклифлар олдингиз. Бироқ якунда «Маль-орка»га қайтишни маъқул кўрдингиз. Нега?

- Чунки «Мальорка»ни яхши биламан, жамоанинг кўплаб йигитлари билан таниш эдим. Қисқаси, барча вариантлар орасида шуниси энг яхшисидек кўринди.

- Тўғрисини айтинг, «Ре­ал»га қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдингизми?

- Менимча, футболчи ҳар доим энг юқори савиясини кўрсатишга интилиши керак. Бунинг учун эса, мудом тўғри шуғулланиш ва ўйинларга муносиб ёндашиш талаб этилади. Тўғри, тан оламан, «Реал» билан учрашувнинг аҳамияти катта, барибир. Жумладан, мен учун.

- Сентябрь ойида тиззангиз жиддий жароҳатланди. Муҳими, ҳаммаси ортда қолди, тикланиш жараёнида қийналмадингизми?

- Бу ҳам бир тажриба. Ҳар ҳолда, фаолиятимда илк марта жиддий жароҳатга йўлиқдим. Асосийси, тиббий штаб мутахассислари, жамоадошларим ва мураббийлар ёрдами билан жароҳатни асоратсиз енгиб ўтдим.

- Охирги вақтларда ҳакамларга муносабат билдиришда ҳам анча ўзгарганингиз кўзга ташланмоқда. Буни характерингиз шаклланаётганига йўйсак бўладими?

- Эҳтимол. Лекин табиатан анча босиқман. Фақат рақиблар яққол қўполлик ишлатишсаю, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилсагина ҳакам билан мулоқотга киришишим мумкин.

- «Реал» ЧЛда «ПСЖ»ни қандай енгганини кўрдингизми?

- Албатта, кўрдим. Нима, шундай ўйинни ўтказиб юборишим мумкинмиди? Ажойиб «ремонтада»! Ўйинда кузатилган юқори суръат ва айниқса, «Мадрид»нинг ёндашуви эътиборга молик, албатта. Ўзи «Сантьяго Бернабеу» чиндан ҳам, ҳар доим жамоага ўзгача туртки беради. Қисқаси, арена ўша оқшом ҳам ўз ишини мукаммал бажарди - сеҳрли кеча.

- Вақти келиб, «Сантьяго»да «Мадрид»нинг худди шундай сеҳрли ўйинларида қатнашишни тасаввур қила оласизми?

- Футболчи борки, шундай элит баҳсларда майдонга тушиш ва ғалаба завқини ту­йишни орзу қилади. Албатта, мен ҳам бундан мустасно эмасман. Мақсадим ўша-ўша - «Мадрид»га қайтиш.

- «ПСЖ» билан баҳсда сизни айнан қайси футболчи кўпроқ ҳайратга солди?

- Лука Модрич! У - беқиёс.

- Винисиус ўйинидаги ўсишни қандай баҳолайсиз? У худди сиз каби вертикал футболга иштиёқманд ёш футболчи.

- Ўзи Винисиусга олдин ҳам элит футболчидек қарардим. Мана, ҳозирги шахсий статистикаси адашмаганимни кўрсатиб турибди. Яққол сезилиб турибди, Виннида ўзига ишонч ҳисси анча ортган. У жорий мавсум Ла Лигада энг яхши ижрочилардан бири эканлигини исботламоқда.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:35, 26.03.2022.
Ўқилди: 2556 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«ПСЖ» футболчилари «Барселона»ни ҳақорат қилди — каталонияликлар ғазабда [4907]

Абдуқодир Ҳусановнинг “Ипсвич”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3412]

Баҳодир Жалолов британиялик боксчини мағлуб этди (видеошарҳ) [3304]

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди [1879]

Суперлига. «Навбаҳор» пенальтидан гол ура олмаган ҳолда сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»дан очко тортиб олди [1857]

Эмилиано Мартинеснинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди [1805]

"Барселона"нинг режалари бузилди: футболчилар Севильяни тарк эта олишмади [1743]

MLS. Месси дублга эришган ўйинда «Интер Майами» сафарда «Атланта»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1599]

Ла лига. «Барселона»нинг «Бетис»га қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди [1590]

Дэвид Бекхэм ФИФА президентига айланиши мумкин [1588]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик