Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Про лига. «Шўртан» - «Янгиер» (превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ХХХI чемпионати Про-Лига ўйинлари 4-тури доирасида “Шўртан” ўз майдонида Янгиернинг “Янгиер-қурувчи” жамоасини қабул қилади. Ўйин 2022 йилнинг 27 март куни Ғузордаги “Марказий” стадионда соат 16:00 да бошланади.

Асрор Алиқулов шогирдлари кетма-кет ўтган 3-турда иккита мағлубият ва битта дуранг натижасини қайд этди. Шунинг учун “Оқ бўрилар”нинг ашаддий мухлислари ушбу учрашувда фақат ва фақат ғалаба кутмоқда. Жамоа учун очко сув ва ҳаводек зарур.

Айни пайтда, Бекзод Қодирқулов бошчилик қилаётган “Янгиер-қурувчи” жамоаси ўтган мавсумда “Шўртан”га қарши ўйинларда қўйидаги натижаларни қайд этган:

07.05.2021. “Шўртан” - “Янгиер” - 0:0
11.08.2021. “Янгиер” - “Шўртан” - 0:1
05.10.2021. “Янгиер” - “Шўртан” - 1:2
26.10.2021. “Шўртан” - “Янгиер” - 2:1

Шундан келиб чиқиб, бўлажак учрашув қизиқарли, кескин ва тенг қурашлар остида ўтишига кутилмоқда.

Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилади:
“Шўртан” - оқ-қора. “Янгиер-қурувчи”- яшил.

«Шўртан» - «Янгиер» учрашувида қуйидаги расмийлар фаолият олиб боради:

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов (Тошкент).
Ёрдамчи ҳакамлар: Никита Афиногенов (Тошкент) ва Рустам Тагаев (Тошкент).
Назоратчи: Рустам Бобомуродов (Навоий).
Комиссар: Қудрат Мадраимов (Тошкент).
Захира ҳаками: Фарход Усманов (Қарши).

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 17:01, 26.03.2022.
Ўқилди: 930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.