Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Шерзод Темиров: «Терма йиғинида легионер мақомида қатнашишдан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Ўзининг ёрқин ўйинлари билан «Машъал» ҳамда «Пахтакор» мухлислари эътирофига сазовор бўлган футболчи Шерзод Темиров жорий йил бошида Эроннинг «Персеполис» клуби аъзосига айланганидан яхши хабардорсиз. Маҳоратли ярим ҳимоячи Эрон чемпионатида учта ўйин ўтказиб улгурганини ҳам эшитган бўлсангиз керак. Биз миллий терма жамоамизнинг бу галги йиғинига чақирув олган футболчи билан суҳбатлашиб, айрим саволларимизга жавоб олдик.

- Шерзод, суҳбатимиз аввалида «Персеполис»дан тушган таклиф ва жамоага қўшилиш жараёни ҳақида гапирсангиз.

- Бу жамоадан чорлов кутилмаганда келди. Яширмайман, бундан ташқари, Европа жамоалари, жумладан, Венгрия ва Польша чемпионати вакилларидан таклифлар бор эди. Лекин Эронда тўп суриш иштиёқи кучлилик қилди. Қолаверса, «Персеполис» бош мураббийи Яҳё Гулмуҳаммадийнинг шахсан ўзи мени жамоада кўришни хоҳлаётганини эшитиб, ушбу таклифга рози бўлдим. Умид қиламанки, бу ўтиш мен учун катта трамплин вазифасини ўтайди. Худо хоҳласа, сабр ва меҳнат, чиройли ўйинлар, голлар уриш орқали мураббийлар ишончини оқлайман.

- Янги чемпионат, янги муҳит ҳамда янги жамоага мослашув жараёни қандай кетмоқда?

- Биласиз, Эрон чемпионати Осиёдаги кучли лигалардан бири ҳисобланади. Янги муҳитга эса аста-секин мослашиб боряпман. Бунда менга барча жамоадошларим яқиндан ёрдам беришяпти. Клубда мен учун керакли барча шароитлар яратиб берилган. Керакли паллада ёрдамини аямаётганликлари учун клуб мутасаддилари ва жамоадошларимга раҳмат айтиб қоламан.

- Ҳозирча учта ўйинда майдонга тушдингиз. Хўш, таассуротлар қандай?

- Биринчи навбатда, мураббийдан миннатдорман. Чунки, жамоа таркибига эндигина келиб қўшилганимга қарамай, ишонч билдириб, муҳим ўйинларда ўзимни кўрсатишимга имкон беряпти. Юқорида айтганимдек, Эрон чемпионатида тўп суриш осон эмас. Жамоа ва чемпионатга мослашиш учун камида 4-5та ўйин керак бўлади. Ҳозир менда адаптация жараёни давом этмоқда. Таассуротлар эса ўзгача.

- «Персеполис» нафақат қитъамиз, балки жаҳонга ҳам таниш жамоалардан бири ҳисобланади. Бугун сиз унинг аъзосисиз. Орзулар ушаляптими?

- Шундай деса ҳам бўлади. Эрон футболи Осиёда энг кучлиларидан бири ҳисобланади. «Персеполис» эса нафақат Эрон, балки қитъамизда ҳам юқори ўринлар учун курашади. Бундай жамоа аъзосига айланиш кўпчиликнинг орзуси бўлса керак. Ниятимга етишимда ота-онам ва оила аъзоларимнинг ҳам ҳиссаси жуда катта. Фурсатдан фойдаланиб, футболчи бўлиб етишишимда меҳнати сингган мураббийларимга алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Галдаги орзу ва мақсадларим эса бунданда юқори. Уларга эришиш йўлида ҳеч нарсадан қайтмайман, бу ҳали бошланиши, деб умид қиламан. Ҳозир эса, албатта, жуда хурсандман!

- Айтинг-чи, Эрон футболида бизда учрамайдиган нималарга дуч келдингиз?

- Эрон футболи савияси бизникидан баланд, фарқи шунда деб ўйлайман. Улар Европа тизимида такомиллашаётгани туфайли чемпионат ўйинлари жуда яхши ўтаётгани кундек равшан. Бизнинг юртимизда ҳам Европа тизимига ўтилса, ажойиб ўсиш бўлади, деб ўйлайман. Яна билмадим, бу менинг шахсий фикрим, холос.

- Эрон чемпионатида ғолиблик учун кураш «Истиқлол» ва «Персеполис» жамоа­лари ўртасида кечадиганга ўхшаб турибди. Нима деб ўйлайсиз, жамоангиз қолган 7та тур давомида «Истиқлол»ни қувиб ета оладими?

- Сир эмаски, кетма-кет неча йилдирки, «Персеполис» Эрон чемпионатида ғолиб бўлиб келмоқда. Ҳозир турнир пешқадами «Истиқлол» билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. Ишончим комилки, уларни қувиб ўтишга кучимиз етади.

- Жамоангиз сўнгги турда ўз майдонида айнан «Истиқлол»ни қабул қилиб, дуранг қайд этди. Натижада, орадаги фарқни уч очкога қисқартириш имконияти қўлдан чиқарилди. Келинг, шу ўйин ҳақида ҳам фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Дерби жуда муҳим ўйин ҳисобланарди. Очиғи, ўша учрашувда биз ўз вазятларимиздан фойдалана олмадик ва муроса кўчасини танлашга мажбур бўлдик. Лекин бу «Персеполис» чемпионлик пойгасидан чиқиб кетганини англатмайди. Олдинда 7та тур бор ва биз жамоамизга юз фоиз ишонамиз. Худо хоҳласа, чемпион бўламиз.

- Энди суҳбатимизни терма жамоа мавзусида давом эттирсак. Бу галги йиғинга легионер сифатида ташриф буюрдингиз. Наманганда ўтадиган «Наврўз кубоги»дан нималар кут-япсиз?

- Албатта, миллий жамоа йиғинида легионер сифатида қатнашиш жуда ёқимли. Мени йиғинга жалб қилган терма мураббийлар штабига раҳмат айтмоқчиман. Наманганда ўтадиган турнирдан кўзланган мақсад - «Наврўз кубоги»да чемпион бўлиш ва албатта, ўз имконият ва камчиликларимизни билиб олиш.

- Мазкур мусобақа мезбони сифатида айнан Наманганнинг танлаб олингани кўпчилик мухлисларни хурсанд қилди. Хўш, футболчилар бундай янгиликни қандай қабул қилишди?

- Танловни ҳар томонлама маъқуллайман. Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлар томошабинлар билан гавжум стадионда ўтишини ҳозирдан тасаввур қилиш қийин эмас. Биз футболчилар қаерда ўйнасак ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак. Ўзбекистонда миллий терма ўйинларини қабул қила оладиган стадионлар кўпаймоқда ва бу жуда қувонарли ҳол. Биз футболчилар ҳам, албатта, бундан хурсандмиз.

- Мароқли суҳбат учун раҳмат. Олдинда турган мусобақаларда сиз ва жамоангизга омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

- Сизга ҳам раҳмат, саломат бўлинг. Газетангиз орқали ўзбекистонлик ва «Персеполис» мухлисларига салом йўллайман.

Хуршид ЮСУПОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:11, 28.03.2022.
Ўқилди: 1811 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.