Кириш Регистрация

Руни 2006 йилги Жаҳон чемпионатида Роналду билан бўлган машҳур воқеани ёдга олди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ЖЧ-2006 вақтида юз берган воқеани эслади. У Португалия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги плей-офф ўйинини ёдга олди. Ўшанда Криштиану Роналду бош ҳакамдан Рунини четлатиши борасида "ёлворган".

“Биз у билан ўша ўйиндан сўнг туннелда гаплашдик. Мен унга қарши ҳеч нарсам йўқлигини айтдим, гарчи унинг қилмишлари аниқ бўлса-да. Гап шундаки, биринчи бўлим давомида мен унинг учун жазо олишига ҳаракат қилдим. Нима учун? Асабийлашиши учун. Ҳа, Криштиану асабийлашишни яхши кўрарди.

Мен инглизман, Роналду португал. Биз бир-биримизга дуч келганимизда, мен унга парво қилмасдим. Биз қарама-қарши томонларда эдик. Аммо финал ҳуштаги янграгач, биз яна ўртоқ ва жамоадошга айланардик", - деди Руни.

Киритилди: 10:32, 28.03.2022.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик