"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далотга қизиқиш билдирмоқда.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, португалиялик футболчига "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибидан жой олиш кафолатланмаган ва итальян клуби унга мунтазам ўйин вақтини ваъда қилиб, А Серияга жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.
Жорий мавсумда Далот инглиз клуби учун барча турнирларда 22 та ўйин ўтказди.
23 ёшли ҳимоячининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.