Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Конор Галлахер. Мавсум кашфиёти ҳақида хулосалар

Баҳо:
+ | -

Бу мавсум бизга бир-биридан ажойиб футболчиларни каш этишда ёрдам берди. Улар ичида «Критал Пэлас»да ижара асосида ҳаракат қилаётган Конор Галлахер ҳам бор. У Англия терма жамоасига чақирув олишга эришди. Ҳозир эса қишдаги Жаҳон чемпионатида қатнашиш учун таркибнинг асосий даъвогарига айланган. Мавсумни юқори нотада бошлаган 22 ёшли «ижарачи», «бургутлар»нинг Рой Ходжсондан кейинги даврда АПЛда қолиш учун курашида асосий фигурадан бири бўлиб келмоқда. У 2021-2022 йилги мавсумнинг ҳозирги қисмига қадар «Кристал Пэлас»ни элитада олиб қолишда энг кўп жонбозлик кўрсатди. Шундай қилиб, клубга келган Патрик Виейранинг ёшларга муҳаббати «Селхерст Парк»даги инқилоб билан қўшилиб, лондонликларнинг нақ учта футболчисини терма жамоага чақирув олиши билан якун топди.

«Кристал Пэлас»нинг уч футболчиси Гарет Саутгейт томонидан танлаб олинган бўлса, улардан иккитаси: Марк Гехи ҳамда Тайрик Митчелл «Уч Шерлар» жамоасида дебют қилди. Уларнинг дебюти Швейцария билан ўртоқлик учрашувига тўғри келган эди. Шунингдек, ушбу баҳс Конор Галлахер учун терма жамоадаги дастлабки старт-ўйин бўлди. Ярим ҳимоячининг ўйини барчани лол қолдирган. Хусусан, Галлахер ўзи билан бирга ҳаракат қилган акалари, Хендерсон ҳамда Моунтдан кўра, яхшироқ таассурот қолдира олди.

Галлахер Швейцарияга қарши фаол ўйин кўрсатди. Айниқса, биринчи бўлимдаги ҳаракатлари, футболчининг юқори савиясидан дарак берди. У дастлабки таймнинг энг яхши футболчиси эди. Хусусан, Конорнинг майдон марказидаги фаоллиги жамоасига фойда келтирди ва клубдоши Уолкер-Питерсни олдинга чорлади. Натижада эса Англия ҳисобни тенглаштирувчи голни тез орада киритди. Уолкер-Питерс билан оввора бўлиб қолган рақиб, Галлахерни унутиб қўйди. У эса Шоуга қулай пас берди ва ҳисоб тенглаштирилди. Танаффусдан кейин ҳам Галлахер инглизларнинг ҳужумини боғлаб туришда муҳим ўрин тутди. Айнан унинг ҳаракатлари Швейцарияни ўз ярим-майдонига қамалиб қолишида қўл келди. Шунга қарамай, Саутгейт Галлахерни ўйин тугашига ярим соат қолганида захирага олишга мажбур бўлди.

Фаол ва ҳаракатчан Галлахер ўрнига бир қадар тажрибали ҳамда ишончли бўлган Деклан Райс туширилади. Аммо бу воқеа ёш ярим ҳимоячининг зарарига эмасди. Чунки у бир соат давомида ўз даражасини кўрсатиб қўя олди. Галлахер Англияга ўйинни кўпроқ назоратда ушлаб туриш учун жуда зарур фигурадир. 22 ёшли инглиз «box-to-box», яъни ўзининг ҳам, рақибнинг ҳам жарима майдончаси ичида бирдек фойдали футболчи эканини кўрсата олди. Англиянинг швейцарларга қарши ўйини шуни кўрстиб бердики, инглизлар таркибида ҳеч бир ўйинчи Галлахердаги каби хосликка, қудрат ва руҳиятга эга эмас. У бемалол ўйинларда бурилиш ясай оладиган даражага чиқиб улгурган. Бор-йўғи, ўтган йилнинг ноябрдан буён терма жамоада мавжуд бўлган Галлахер, Саутгейтнинг 23 талик таркибига киришга тўла ҳақли. У ўз маҳорати билан Қатарга учадиган Англия МТЖ самолётидан жой ола билади.


Ҳа, айтгандек, «Челси» мухлисларини мана шундай, етилган яна футболчига эришгани билан табриклаймиз. Конор Галлахерни янги мавсумдан яна «аристократлар» либосида кӯрсак керак.

 

Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 15:53, 28.03.2022.
Ўқилди: 1133 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.