Италия чемпионатида қолдирилган турнинг сўнгги учрашувлари бўлиб ўтди. Чемпионлик учун курашаётган “Милан” ва “Ювентус” лига аутсайдерлари билан куч синашдилар ва айтиш керакки, қийин ғалабага эришдилар.
Ди Канио бошчилигида илк ўйинини “Сансиро”да ўтказган “Женоа” муносиб қаршилик кўрсата олди. Фақат 86-дақиқадагина, иккинчи таймда майдонга тушган Принс-Боатенг ягона голни киритди холос. Унгача меҳмонлар бир ўйинчи кам бўлиб қолишганини ҳам таъкидлаш жоиз.
“Ювентус” эса “Чезена”га сафар қилди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Туринликлар ҳам ғалаба тўпини сўнгги дақиқаларда киритдилар. Ушбу ўйин яна бир саволга узил кесил жавоб берди. “Чезена” жамоаси турнир тугашига 4 тур қолганда назарий томондан лигани тарк этиб бўлди. Энди “Чезена” қолган барча ўйинларда ғалаба қозонса ҳам, лигадаги ўрнини сақлаб қола олмайди.
МИЛАН – ЖЕНОА 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 - К. Боатенг (86).
Милан: Аббьяти, Абате, Неста, Йепес, Антонини (Лопес, 80), ван Боммел (К. Боатенг, 50), Ночерино, Мунтари, Эмануэлсон, Иброҳимович, ал-Шаарави (Кассано, 50).
Женоа: Фрей, Скулли (Альхассан, 77), Гранквист, Каладзе, Э. Моретти, Куцка, Бьондини, Бирса (де Карвальо, 70), Беллуски (Велозу, 81), Янкович, Паласио.
Огоҳлантиришлар: Абате (29), Йепес (44), Мунтари (53), Янкович (60), Э. Моретти (83).
Четлатиш: Янкович (72).
ЧЕЗЕНА – ЮВЕНТУС 0:1 (0:0)
Гол: Боррьелло (80).
Чезена: Антониоли, Беналуан, Морас, Г. Родригес, Жокович (Росси, 77), Колуччи (Гуана, 32), Чеккарелли, Пароло, дель Неро (Арригони, 65), Реннелла, Сантана.
Ювентус: Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Видаль, Маркизио, М. Касерес (Джаккерини, 69), Пирло, де Челье (Дель Пьеро, 74), Матри (Боррьелло, 74), Вучинич.
Огоҳлантиришлар: Колуччи (8), Видаль (33), Реннелла (45), Пирло (57), Матри (62), Гуана (64), Морас (90).