"Рома" сафида ижарада ҳаракат қилаётган ўнг қанот ҳимоячиси Эйнсли Мэйтланд-Найлснинг келажаги ноаниқ бўлиб қолмоқда.
The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, римликлар футболчини мавсум якунида сотиб олмасликка қарор қилишгандан сўнг "Арсенал" уни бир қатор АПЛ клубларига таклиф қилган.
Қайд этилишича, Мэйтланд-Найлс Артетанинг келажакдаги режаларига киритилмаган.