«Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси Начо Монреаль Лондон клубида бирга ўйнаган Месут Ўзил ҳақида фикр билдирди.
«Ўзил билан боғлиқ муаммо шундаки, у ҳамма билан муаммоларга дуч келган. У Венгер қўл остида сўнгги ўйинларни ўтказмади, Эмери уни формага келтириш ва жамоа етакчисига айлантиришга ҳаракат қилди.
Дастлаб Ўзилда ўзига бўлган ишонч катта эди, Месут кўп майдонга тушди, аммо мураббий бошқа ўйинчилар ҳам яхши формада эканлигини тушунди. Ўзил жамоанинг энг яхши ўйинчиларидан ва энг кўп маош олувчилардан футболчилардан бири эди, лекин унинг талаб даражасида эмасди.
Шахс сифатида у ҳамма билан тил топишарди, аммо жароҳатлар туфайли кўп ўйинларни ўтказиб юборди», - деди Монреаль Goal порталига.