Айни пайтда кўпчилик дунёнинг энг яхши футболчиси деб атайдиган полшалик ҳужумчи Роберт Левандовскининг ўйин сифатига шубҳа йўқ. "Барселона" унга қизиқиш билдирмоқда, бироқ бу ерда бир дилемма бор.
Муаммо шундаки Левандовски ёш эмас ва у бу йил ўттиз тўрт ёшга тўлади, деб эслатади El Mundo Deportivo. "Барселона" ҳали у билан келишувни эълон қилмаган, музокаралар давом этмоқда.
Унинг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва Роберт уни янгилашга шошилмаяпти, чунки унга таклифнинг молиявий жиҳатлари унчалик ёқмайди.