«Челси» футболчилари Рис Жеймс ва Каллум Хадсон-Одои умумий гуруҳ билан тўлиқ машғулотларга қайтишди. Инглизлар жароҳат туфайли сўнгги ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлишди.
Тез орада «Челси» Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Реал»га қарши ўйнайди. Жеймс ва Хадсон-Одоининг қайтганидан сўнг «аристократлар»да жароҳат олган ягона ўйинчи Бен Чилуэлл бўлиб қолмоқда.
Рис Жеймс жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та гол ва 6 та голли узатмага эга. Хадсон-Одоига келсак, ярим ҳимоячи 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.