Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Марио Балотелли юзига янги татуировка чиздирди (фото)

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда Туркиянинг «Адана Демирспор» клубида тўп сураётган Марио Балотелли ўзига яна бир татуировка чиздирди, деб хабар беради Goal.

Балотелли кўз остига «MB459» ёзувини чиздирди.

«Интер», «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси аллақачон танасининг турли қисмларини безаб турган бир қанча дизайнларга эга. Кўзининг тепасида «Қора куч» сўзлари, шунингдек, ўнг ёноғида хоч ва юзининг нариги томонида бургут пати чизилган эди.

Балотеллининг бўйнида горилла юзи ва «М» ҳарфи ҳам бор. Ўйинчи кўкрагига мўғул қўмондони Чингизхондан иқтибос ёзган. Бу татуировкада шундай дейилган: «Мен худонинг жазосиман. Агар катта гуноҳлар қилмаганингизда эди, Аллоҳ таоло сизга мен каби жазони юбормаган бўларди».

Эслатиб ўтамиз, Марио Балотелли Италия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралаши плей-офф босқичи учун якуний аризасига киритилмаган, гарчи у жамоа йиғинида иштирок этган бўлсада.

Киритилди: 19:49, 29.03.2022.
Ўқилди: 1515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.