«Сампдория» ярим ҳимоячиси Миккель Дамсгор жамоаси билан машғулотларга қайтди.
Клубнинг ижтимоий тармоқларида унинг сафга қайтиши ҳақидаги хабар эълон қилинди. 21 ёшли Миккель ўз клубига А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашда ёрдам беради.
Маълумот учун, Дамсгор 2020 йилдан бери «Сампдория» сафида тўп тепмоқда. У Дания терма жамоаси сафида аллақачон ўн учта ўйин ўтказди.