Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ақл бовар қилмас юриш (видео)

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» ФИФА кунларидан олдин Португалия чемпионати 27-турида «Эшторил»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисобни хавбек Рафа Сильва очди - шедевр гол. 28 ёшли ярим ҳимоячи тўпни ўз жамоаси дарвозаси олдида олиб, бирданига афсонавий спринтер Усейн Болт режимини ишга туширди ва 3 нафар рақиби таъқиби остида нариги жарима майдонигача югуриб борди. Якунда эса ҳеч қандай муаммосиз дарвозани нишонга олди. Рафа бу юриш чоғи 83 метр масофани 11 сония (!!!)да босиб ўтди ва тўпга ҳам айнан 11 марта тегинди!

Айтиш жоиз, FIFA 22 ихлосмандлари Рафа тезлигини яхши билишади - ўйин иловасида энг юқори кўрсаткич айнан португалияликка тегишли (94). Энг ғалати томони, Рафа шундай ажиб голни нишонламади. Нега? Чунки у «Бенфика»да бахтсиз. Хабарларга қараганда, бу футболчини «Вулверхэмптон» алоҳида кузатмоқда. Ҳар ҳолда, Португалиянинг A Bola  газетаси шу ҳақда ёзмоқда. Дейлик, тезкор вингер ўйиндан кейин ҳам шедевр голига изоҳ беришдан бош тортди. A Bola тахмини - кўпчилик бош мураббий Жорже Жезуснинг ўтган йилнинг охиридаги истеъфосида айнан Сильвани айбламоқда ва у шундан хафа. Ваҳоланки, Рафа ҳозир фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда - Португалия Примеросининг 26та ўйинида 8та гол ва 16та самарали узатма. Тўғри, Жезус кетгач, унинг самарадорлиги кескин пасайди. Хусусан, «Эшторил» дарвозасига урилган гўзал гол Рафа учун 2022 йил ҳисобидан биринчиси бўлди.

Рафа Сильва шахсий кўрсаткичларининг пасайиши оқибатида Португалия миллий жамоаси таркибидан ҳам тушиб қолди. Эслатиш керак, Евро-2016 ва Миллатлар лигасида ғалаба нашидасини сурган футболчи айнан 2016 йилдан буён «Бенфика»да тўп сурмоқда. У бу орада 2 марта мамлакат чемпиони бўлди. Бироқ «бургутлар» жорий мавсум миллий чемпионат турнир жадвалида 3-ўринда боришмоқда, боз устига, пеш­қадам «Порту»дан 12 очко ортда қолган ҳолда... Айни пайт «Вулверхэмптон»нинг қизиқиши анча жиддий. Клуб бош мураббийи Бруну Лаже АПЛга йўл олишига қадар «Бенфика»да вингер билан бевосита бирга ишлаган ва уни жуда яхши билади.

Олдинроқ «Бенфика» Рафа Сиьва трансфери учун «Вулвз»дан 42 миллион фунт сўраётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Бу сумма яна 2 ойдан ке­йин 29 ёшга тўладиган ва ҳозирга қадар Португалия ташқарисида ўйнамаган футболчи учун жуда кўп, албатта. Тўғри, A Bola маълумотига кўра, «Бенфика» айни ҳолатда Сильвани чамаси 20-30 миллион фунтга сотмоқчи. Лекин футболчи ҳозирча Португалияда ва апрель ойида ЧЛ чорак финалида «Ливерпуль» ҳимоячиларидан қочиб кетишга уриниб кўриши тайин.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:30, 30.03.2022.
Ўқилди: 4138 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2415]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2377]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2097]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1679]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1617]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1567]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1456]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1442]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1381]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1146]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик