«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси ва сардори Гари Невилнинг фикрича, «Ливерпуль» бу мавсумда барчани ҳайратда қолдириши мумкин.
"Мен "Ливерпул"ни ёмон спорт формасида деб ўйламайман. Агар Англия кубоги, Чемпионлар лигаси, АПЛда ўйнаётган жамоани ёмон формада дея олмайман. Сиз шунчаки чидамлилик, сифат, руҳ ва энергия туфайли ўйинлардан ўтасиз. Ўйлайманки, улар ниҳоятда хавфли ва бу мавсумда улар ўзгача бир нарса қилишади деб ўйлайман. Уларнинг «Арсенал»га қарши ўйинини кўрганимда, улар чемпионликни қўлга киритишса керак деган фикрга бордим” - деди Невилл Sky Sports билан суҳбатда.
"Мерсисайдликлар" 29 турдан кейин 69 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Манчестер Сити» эса 70 очко билан биринчи ўринда.
5 апрель куни Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Ливерпуль» «Бенфика» билан, 10 апрель куни АПЛ доирасида Манчестер Сити" билан ва 16 апрель куни Англия кубоги 1/2 финалида «Манчестер Сити» билан ўйнайди.