Кириш Регистрация

Нигерия - Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган тартибсизликда ФИФА шифокори вафот этди

Баҳо:
+ | -

Замбия Футбол Федерацияси (FAZ) ФИФА тиббиёт штабида ишлаган замбиялик шифокор Жозеф Кабунгонинг 2022 йилги Жаҳон чемпионатига Африка қитъаси саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган Нигерия - Гана (1:1) ўйинида вафот этганини ҳақида эълон қилди.

Кабунго ўйиндан кейин Нигерия жамоаси мухлислари томонидан калтакланган. ФИФА ходими шифохонага етказилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

"Замбия футбол федерацияси бутун футбол оиласи билан бирга марҳум доктор Жозеф Кабунго учун мотам тутади. Доктор Кабунгонинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз" - дейилади расмий баёнотда.

Нигерия терма жамоаси ЖЧ-2022га йўлланмани қўлга кирита олмаганидан сўнг, мухлислар майдонга югуриб чиқиб, тартибсизликлар уюштиришди. Нигерия 16 йил ичида биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқа олмади.

Киритилди: 02:22, 31.03.2022.
Ўқилди: 3276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик