Кириш Регистрация

Суперлига. «Қизилқум» – «Нефтчи». Превью

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Сoca-Cola Суперлигаси 4-тур учрашувлари доирасида “Нефтчи” Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси меҳмони бўлади. Бунгача жамоалар фақат Олий лига ва Суперлига баҳсларида рақобатлашган. Ўзаро тўқнашувлар статистикасига назар ташласак,бу ерда сезиларли даражадаги устунлик фарғоналиклар томонида. Ўтказилган ўзаро учрашувлар сони 40та бўлиб, ундан 21та баҳсда «Нефтчи» ғалаба қозонган, 9та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган ва 11та учрашувда «Қизилқум»нинг қўли баланд келган.

Тўплар нисбати ҳам «Нефтчи» фойдасига 63-36. Ушбу қарама-қаршиликда «Нефтчи»нинг «Қизилқум» устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 2000 йилда 5:0 кўринишида қайд этилган. Навоийликларнинг энг йирик ғалабаси 2002 йилда 4:1 ҳисобида якунланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув Олмалиқдаги АГМК стадионида ўтказилиши белгиланган бўлиб, учрашув соат 18:30 да бошланади.

Жамоаларнинг сўнгги учрашувлари кўрсаткичлари қуйидагича:

20.04.2018. «Қизилқум»-«Нефтчи» 1:0
24.07.2018. «Нефтчи»-«Қизилқум» 0:1
19.10.2018. «Нефтчи»-«Қизилқум» 3:1
23.11.2018. «Қизилқум»-«Нефтчи» 1:1
30.04.2021 «Нефтчи»-«Қизилқум» 0:0

"Нефтчи" матбуот хизмати

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:16, 01.04.2022.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик