Кириш Регистрация

Хонданинг "Лацио"га ўтиши - япон журналистларининг уйдирмаси

Баҳо:
+ | -

Москванинг ЦСКА клуби матбуот хизмати ходими Михаил Санадзе Кейсуке Хонданинг 18 миллион евро эвазига "Лацио"га ўтиши ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

"Биз бу хабарни қатъий равишда инкор қиламиз. Нима ёзилган бўлса - бу япон журналистларининг уйдирмаси. Бу хабарнинг ҳеч қандай асослари йўқ ва бу гаплар қаердан чиқди, тушунмаймиз.

Бизнинг клубимиз қишда ҳақиқатдан ҳам "Лацио" билан музокара олиб борган. Унда томонлар келиша олмаганлар. Шундан буён биз "Лацио" мутасаддилари билан ҳеч қандай алоқага чиқмаганмиз", - дея Санадзенинг сўзларини келтиради La Lazio Siamo Noi.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Sports Nippon нашри клублар Хонданинг ўтиши борасида аллақачон келишиб бўлганликлари ҳақида хабар тарқатганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:54, 27.04.2012.
Ўқилди: 5893 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.