Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Филимонов: "20 йил давомида "Спартак"дан бир марта ҳам қўнғироқ бўлмади"

Баҳо:
+ | -

Москванинг "Спартак" клуби собиқ дарвозабони Александр Филимонов Sport24 сайтига интервью бериб, Москва клубига ишга жойлашиш борасида муваффақиятсизликка учраганини айтди.

— 20 йил давомида "Спартак"дан бир марта ҳам қўнғироқ бўлмади. Фақатгина ўтган йили клуб матбуот хизмати мени қандайдир маросимга таклиф қилди, холос. Шу сўнгги 20 йилдаги биринчи таклиф. Унгача эса қўнғироқ ҳам, суҳбат ҳам, ҳеч нарса бўлмади. 10 йилча аввал ўзим клубга қўнғироқ қилиб, ҳеч бўлмаса клуб академиясидан бўлса ҳам иш топиладими деб сўрадим. Улар менга барча иш ўринлар бандлигини айтишди. Менинг номзодим ҳатто кўриб ҳам чиқилмади. Хафаманми? Мен болалар боғчасида эмасманку хафа бўлгани. Клуб ривожи, айниқса дарвозабонлар ҳақида одамларнинг ўз қарашлари бор. Чақирмадими, демак чақирмади, бошқа нима ҳам қилардим. Ким бўлиб ишлашни хоҳлайман? Дарвозабонларни шуғуллантиришни хоҳлайман. Мен дарвозабонлик ишини яхши тушунаман, бу менга ёқадиган ва қўлимдан келадиган соҳа. Қолаверса, мен "Долгопрудний" ва "Арсенал"да дарвозабонларни шуғуллантирганман. Шунингдек, ёшлар терма жамоасида Кержаковга ҳам ёрдам берганман", - деди Филимонов.

Киритилди: 13:46, 02.04.2022.
Ўқилди: 1345 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.