Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Про лиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси аниқлаб келмоқда.
Ортда қолаётган март ойида Про лигада 4 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.
Март ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар
Дилявер Ваниев («Машъал») – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 6:2
Анвар Бердиев («Турон») – 4 ўйин, 3 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 7:3
Руслан Аҳмедов («Хоразм») – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:2
Виктор Кумиков («Андижон») – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 6:3
Март ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар
Ҳумоюн Муртозаев («Турон») – 4 ўйин, 3 гол
Фарҳод Соҳибжонов («Андижон») – 4 ўйин, 2 гол
Рўзимбой Аҳмедов («Бухоро») – 4 ўйин, 2 гол
Равшанбек Ягудин («Машъал») – 3 ўйин, 3 қуруқ ўйин
Шаҳзод Бешимов («Хоразм») – 4 ўйин, 3 гол
Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.
Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.
ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса бош мураббийлар, жамоа сардорлари ҳамда спорт нашрлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади.
Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.