«Рома» ҳужумчиси Тэмми Абрахам Жозе Моуриньо қўл остида ишлагани ҳақида гапирди.
«Рома»га ўтишимнинг сабабларидан бири Моуриньо эди. Мен ёш инглиз йигити сифатида Англияда қолишни хоҳлардим. «Рома», «Аталанта» ва бошқа жамоалар менга қизиқиш билдиришди, лекин мен ўзимга АПЛда қолишни хоҳлаётганимни, ниманидир исботлашим кераклигини айтдим.
Аммо ота-онам ва агентим менга: “Сиз «Челси», «Суонси», «Бристол» клубларида гол урдингиз, ўзингизни бошқа мамлакатда синаб кўринг, у ерда яшаш қандай эканлигини ҳис этинг” - дейишди. Ўша пайтда мен кўпчилик Италияга бориб, «Рома»да ўйнаганликлари билан мақтанишларини тушуна бошладим.
Моуриньонинг кимлигини ҳаммамиз биламиз. Мен уни негадир дунёнинг энг яхши мураббийи дейман. У сизни қандай рағбатлантиришни, қалбингизга қандай киришни, баъзан сизни ўзгача ҳис қилдиришни билади.
Мен у учун қўлимдан келганини қилмоқчиман ва у мени қўлимдан келганини қилишга ундайди. Мен етарлича иш қилганимни ҳис қилсам, у менга кўпроқ қилишимни айтади.
«Челси»даги оғир мавсумдан сўнг, кам ўйин амалиётига эга бўлганимда менга айнан шундай мотивация керак эди. Бу ерга келиб, сизга ишонадиган мураббий билан ишлаш ишонч бағишлайди”, - деди Абрахам.