"Ливерпуль" устози Юрген Клопп жамоа футболчиси Муҳаммад Салоҳнинг шартномаси борасида фикр билдирди. Немис мутахассиси 29 ёшли ҳужумчининг ҳаракатлари ва у билан кетаётган музокаралардан мамнун эканини билдирган.
Аввалроқ Салоҳ ҳафтасига 500 минг фунтли янги битимни қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Миср терма жамоаси сардори АПЛнинг бу мавсумида 20 та голга муаллифлик қилди.