Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Мухлисни урган Ўткир Юсупов, ножўя ҳаракат қилган Беҳзод Назаров, жанжалга сабаб бўлган Колосовскийлар жазоланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

«БУНЁДКОР» — «ДИНАМО»

Суперлига 4-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Динамо» учрашувида «Динамо» жамоаси футболчиси Абдужамол Исроилов учрашувнинг 64-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига боши билан зарба бергани ва тажовузкор хатти-ҳаракати учун қизил карточка билан жазоланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Абдужамол Исроиловга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

«Динамо» жамоаси ёрдамчи мураббийи Иван Йевич учрашув якунлангач ҳакамлар бригадаси шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан жазоланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Иван Йевичга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

«Динамо» жамоаси футболчиси Иброҳим Йўлдошев учрашув якунига етгач реклама конструкциясига зарба бериб, унга шикаст етказди.

Шу сабабли Иброҳим Йўлдошевга нисбатан молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«ПАХТАКОР» — «НАВБАҲОР»

Суперлига 4-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Навбаҳор» учрашуви га қўшиб берилган дақиқаларда «Пахтакор» фан-клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров техник зонада пайдо бўлди ва ўйиннинг 90+5-дақиқасида аутга чиқиб кетган тўпни «Навбаҳор» жамоаси футболчисига қайтариб бериш ўрнига, тўпни бошқа томонга намойишкорона тепиб юборди. Бу эса стадионга йиғилган мухлислар, рақиб жамоа аъзолари ва расмийларининг норозилигига сабаб бўлди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, «Пахтакор» футбол клубига нисбатан кўнгилсиз ҳолатларнинг бош сабабчиси сифатида молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» жамоаси мураббийи Григорий Колосовский юқоридаги вазият сабаб тинчлана олмади ва майдонда, трибуна ости йўлакчасида, кийиниш хонаси атрофида рақиб жамоа вакиллари ҳамда ЎзПФЛ расмийлари билан жанжаллашди, уларни шахсиятга тегувчи сўзлар билан бир неча бора сабабсиз ҳақорат қилди. Шунингдек, мураббийни тинчлантиришга уринган расмий шахсларга зарба беришга уринди. Мазкур ҳолат икки жамоанинг қолган расмийлари ўртасида жанжал келиб чиқишига, трибуна ости йўлакчасида тўполон кўтарилишига сабаб бўлди. Қўшимчасига, Колосовский ЎзПФЛ расмийси талабига риоя қилмай, аккредитацияни қайтаришдан бош тортди.

Шу сабабли Григорий Колосовскийга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

Григорий Колосовскийнинг номақбул ҳаракатлари «Навбаҳор» жамоаси дарвозабони Ўткир Юсуповни ҳам жанжалли вазиятга аралаштирди ва у «Пахтакор» фан-клуби етакчиси Жавоҳир Шокиров билан муштлашув содир этиб, унга зарба берди.

Шуни инобатга олган ҳолда Ўткир Юсуповга нисбатан молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

«Пахтакор» жамоаси матбуот котиби Беҳзод Назаров, клуб катта менежери Илҳом Яквалхўжаев ўйин якунлангач трибуна ости йўлакчасида ножўя хатти-ҳаракатларни амалга ошириб, «Навбаҳор» жамоаси расмийларини қўпол сўзлар билан ҳақорат қилди.

Шу сабабли Беҳзод Назаров ҳамда Илҳом Яквалхўжаевнинг ҳар бирига нисбатан молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» жамоаси ўйин якунлангач, кийиниш хонасининг ички ва ташқи деворларига зарар етказиб, уни таъмирталаб ҳолга келтирди. Шуни инобатга олиб, «Навбаҳор лочинлари» футбол клубига нисбатан молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«СУРХОН U21» — АГМК U21

U-21 чемпионати 4-тури доирасидаги «Сурхон U21» — АГМК U21 учрашувида АГМК U21 жамоаси футболчиси Искандар Бусинов учрашувнинг 77-дақиқасида тўп йўқ жойда ерда ётган рақиб ўйинчисини тепгани ва тажовузкор хатти-харакати учун қизил карточка билан жазоланган.

Юқоридагини инобатга олиб, Искандар Бусиновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

***

«АНДИЖОН» — «АРАЛ САМАЛИ»

Про лига 4-тури доирасидаги «Андижон» — «Арал самали» учрашувида «Арал самали» жамоаси футболчиси Миржалол Қосимов учрашувнинг 63-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини бузгани ва тажовузкор хатти-харакати учун майдондан четлаштирилган.

Шу сабабли Миржалол Қосимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

***

«ХОРАЗМ» — «ШЎРТАН»

Про лига 5-тур доирасидаги «Хоразм» — «Шўртан» учрашувида «Хоразм» жамоаси футболчиси Азизбек Пирмуҳаммадов учрашувнинг 53-дақиқасида рақиб юзига ургани ва тажовузкор хатти-харакати учун майдондан четлаштирилган.

Юқоридаги ҳолат сабаб Азизбек Пирмухаммадовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«ЗОМИН» — «ТУРОН»

Про лига 5-тур доирасидаги «Зомин» — «Турон» учрашувида «Зомин» жамоаси расмий вакили Илҳом Собиров танаффус вақтида ҳакамлар хонасига кириб, ўз норозилигини қўпол тарзда билдирган ва тажовузкор хатти-ҳаракат амалга оширган.

Шу сабабли Илҳом Собировга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«АНДИЖОН 2» — «ЮНИРEД»

Ўзбекистон кубоги саралаш учрашуви доирасидаги «Андижон 2» — «Юниред» учрашувида «Юниред» жамоаси футболчиси Асомиддин Маматов учрашувнинг 43-дақиқасида рақиб ўйинчисининг юзига ургани ва тажовузкор хатти-харакати учун майдондан четлаштирилган.

Шу сабабли Асомиддин Маматовга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«ДEНОВ» — «ДЎСТЛИК ОЛТИАРИҚ»

Ўзбекистон кубоги саралаш учрашуви доирасидаги «Денов» — «Дўстлик Олтиариқ» учрашувида «Денов» жамоаси расмий вакили Бекзод Азимов учрашувнинг 71-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка билан четлаштирилган.

«Денов» жамоаси ЎзПФЛ аъзоси эмаслиги ҳамда 2022 йилги мавсумни Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида ўтказиши инобатга олиниб, Бекзод Азимовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси томонидан қўлланилади.

Шунингдек, «Денов» жамоаси футболчиси Бекзоджон Каримов учрашувнинг 90+1-дақиқасида бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Худди шу тартибда Бекзоджон Каримовга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси томонидан қўлланилади.

***

«АРАЛ» — «АНДИЖОН 2»

Ўзбекистон кубоги саралаш учрашуви доирасидаги «Арал» — «Андижон 2» учрашувида «Арал» жамоаси футболчиси Абдумалик Норқобилов учрашувнинг 43-дақиқасида рақиб ўйинчисининг оёғига ётган ҳолатида тепгани ва тажовузкор хатти-харакати учун майдондан четлаштирилган.

Шу сабабли Абдумалик Норқобиловга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«ҚУМҚЎРҒОН-1977» — «ЛОЧИН»

Ўзбекистон кубоги саралаш учрашуви доирасидаги «Қумқўрғон-1977» — «Лочин» учрашувида «Лочин» жамоаси футболчиси Абдулазиз Жўраев учрашувнинг 67-дақиқасида рақиб ўйинчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига бутсасини таг қисми билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Шу сабабли Абдулазиз Жўраевга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва молиявий жарима интизом чораси қўлланилди.

***

«КEЛEС» — «АРАЛ»

Ўзбекистон кубоги саралаш учрашуви доирасидаги «Келес» — «Арал» учрашувида «Келес» жамоаси аъзолари бутун учрашув давомида футболчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар билан ёдда қолган. Оқибатда бош ҳакам Абдурашид Худойберганов «Келес»нинг 4 нафар футболчисини майдондан четлаштирган.

«Келес» жамоаси ЎзПФЛ аъзоси эмаслиги ҳамда 2022 йилги мавсумни Тошкент вилоят футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган Иккинчи лига мусобақасида ўтказиши инобатга олиниб, жамоага нисбатан молиявий жарима интизом чораси Тошкент вилоят футбол ассоциацияси томонидан қўлланилади. Шунингдек, «Келес» аъзолари бўлган Исломжон Ортиқов, Азизжон Ҳожиакбаров, Ҳикмат Туробов ҳамда Фаррух Йўлдошевларнинг барчасига нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилади.

Киритилди: 15:08, 05.04.2022.
Ўқилди: 4055 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.