“Бетис” дарвозабони Клаудио Браво клуб билан шартномасини 2023 йилнинг ёзига қадар узайтирди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, кипер 2020 йилнинг август ойида "Манчестер Сити"дан текинга "Бетис" сафига келиб қўшилган эди. Бу вақт ичида 38 ёшли чилилик Андалусия клубида 39 та ўйин ўтказди.
Маълумот ўрнида, Испания чемпионатида Браво “Барселона” ва “Реал Сосьедад” таркибида ҳам ўйнаган.