Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Челси" сотуви: Рикеттслар оиласи клуб мухлисларига нималарни таклиф қилмоқда?

Баҳо:
+ | -

"Челси" раҳбарияти кучли санкциялар гирдобида клубни сотувга қўйиши ҳақида маълум қилган эди. Сўнгги бир ой давомида кўп нарсалар ўзгарди. Лондон клуби билан боғлиқ вазият ҳам бундан мустасно эмас.

"Челси" учун дунёнинг турли хил бурчакларидан ҳар-хил ташкилотлар эгаси таклиф билдириб кўрди. Улар ичида америкалик йирик бизнес конгломерати бўлган Рикеттслар оиласи ҳам бор. Ушбу таклифни берганлар ўз рақиби бўлган Хансйорг Висс, Стивен Пальюка ҳамда Мартин Бротонлар билан беллашишига тўғри келмоқда. Аммо "Челси"нинг содиқ мухлислари Рикеттслар таклифига жиддий норозилик билдира бошлади. Бунга эса ушбу оила аъзоларидан бири Жо Рикеттснинг ирқчилик руҳидаги мулоҳазалари сабаб бўлган. АҚШнинг "Кливленд Кавальерс" баскетбол клуби раҳбарияти ҳам Рикеттсларнинг "Челси"ни сотиб олишини қувватлай бошлади.
Бундан илҳомланган бизнес вакили "Челси" мухлисларига хабар йўллади. Унда жумладан, шундай дейилади:

"Норозиликлар рўй берган кечадан сўнг, Рикеттслар оиласи клубнинг бир нечта мухлислари билан учрашиб, уларнинг фикрларини диққат билан тинглади. Биз клубнинг харидини амалга оширишнинг муҳим босқичида турибмиз. Айнан шу муносабат билан жамоа мухлисларига махсус нома йўллаймиз. Унда биз томондан кейинчалик амалга ошириладиган ишлар рўйхати мавжуд. Унда мухлисларга асосий эътибор қаратилади ва уларнинг талаби асосида ҳаракат қилинади. "Челси"нинг кўп йиллик анъаналари ва стадионининг ҳолати сақланади. Биз келаётган кунларда мухлислар билан ўзаро манфаатли музокараларни давом эттиришни режа қилганмиз. Сизга қуйидаги ҳаракатларнинг амалга оширилишига кафолат берамиз:

1. Жамоа мухлислари розилигисиз клуб ранги, рамзи, номи ва кўриниши ўзгартирилмайди.

2. Ҳеч қачон Европа Супер лигасига бош қўшилмайди. Клубнинг бирлиги ва маданий мерослари сақлаб қолинади.

3. Клубнинг барча бўлинмаларига керакли бўлган ресурслар, жумладан, тажрибали мутахассис ва юлдуз футболчилар жалб этилади. Жамоани катта совринлар учун курашадиган даражада олиб қолишга ҳаракат қилинади.

4. Фикрлар хилма-хиллигига амал қилинади. Клуб бошқарувига айнан мана шу ғоя сингдирилади. Жамоа ичида тенгсизлик ва камситилишларга йўл қўйилмайди.

5. Жамоанинг собиқ аёллар ва эркаклар жамоаси муррабийлари томонидан қайд этилган номзодлар асосида маслаҳат қўмитаси ташкил этилади. Ундаги вакиллари турли хил қатламларни акслантиради.

6. "Стемфорд Бриж"ни ривожлантириш, айни дамда эса, уни сақлаб қолишга қаратилган ҳаракатлар олиб борилади. Футболчилар ушбу стадионда ўйнашни давом эттириши учун барча ресурслар ишга солинади.

7. Ҳозирги вақтдаги аёллар жамоасида мувофиқлаштирув ишлари амалга оширилади. Аёлларнинг ҳам "Стемфорд Бриж"даги ўйинлари сони кўпайтирилади.

8. "Челси" фонди томонидан хайрия ишларини амалга оширишнинг давом эттирилишига шароит яратилади. Футбол қудратидан фойдаланган ҳолда, инсонларни таълим ва тарбияга илҳомлантирилади".

Шундай қилиб, Рикеттслар оиласи мана шу саккизта тамойил асосида "Челси" мухлисларининг норозиликларини бартараф этишга ҳаракат қилиб кўради. Воқеалар ривожини эса кузатишда давом этамиз.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 22:39, 05.04.2022.
Ўқилди: 2280 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.