Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Игорь Шквирин: «Унутманг, биз араб жамоалари эмасмиз»

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” ҳамда “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб, журналистлар саволларига меҳмонлар бош мураббийи – Игорь Шквирин жавоб қайтарди.

    Игорь Шквирин (“Олмалиқ” клуби бош мураббийи):
— Ўйлашимча, ўйин жонли бўлди. Учрашув майдон эгалари ташаббусида ўтди. Айниқса, улар ўйин якунланиб бораётган паллада бизга нисбатан жуда кўплаб имкониятларга эга бўлишди. Биз асосан қарши ҳужум тактикасида ўйнадик ва ана шундай қарши ҳужумларнинг бирида гол киритдик. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик, бу — футбол. Бизнинг дарвозамиз устуни икки марта жонимизга оро кирди, сўнгра рақибларимизнинг бахтига дарвоза тўсини ишга тушди. “Шўртан” жамоаси жуда яхши шакллангани кўриниб турибди. Ҳозирда уларнинг 10 очкоси бор. Ишонаманки, “Шўртан” бу йил совринли ўринлар учун курашади.

 — Шогирдларингиз сафарда тўп сураётган бўлишига қарамай, очиқ футбол намойиш этишди.
— Мен шогирдларимга дастлабки 20-25 дақиқада дарвозамизга катта босим бўлишини айтгандим ва шундай ҳам бўлди. Биз эса имкон бўлди дегунча қарши ҳужумга ўтиш тактикаси тўп сурдик. Айни пайтда лигамизда энг ёш жамоа биз ҳисобланамиз. Балки, футболчиларимиз ёш бўлганлиги сабабли, бир қатор вазиятларда тажриба ва ишонч етишмади.

 — Шогирдларингиз ўйин вақтини атайин чўзгандек туюлди.
— Мен сизни нима деяётганингизни тушундим. Унутманг, биз араб жамоалари эмасмиз, футболчилар атай майдонга йиқилиб олганлари йўқ. Улар жароҳат олганларидан сўнг тиббий ёрдамга муҳтожликлари учун шифокорлар майдонга чиқишига мажбур бўлишди.

 — Ўз шогирдларингиз ва рақиб ҳақидаги фикрингиз?
— Биз ўз режамиз асосида тўп сурдик. Ҳимоямиз айтарли бехато ҳаракат қилди, ҳужумчиларимиз ҳам ёмон ўйнашмади, ҳар ҳолда вазиятлар содир этишди ва гол киритишди. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, “Шўртан” анча кучли ва тажрибали жамоа ҳисобланади. Агар улар ўзлари яратган имкониятдан фойдаланишганида, албатта, ғалаба қозонишган бўларди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 08:22, 29.04.2012.
Ўқилди: 6327 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.