"Челси" футболчиси Кристиан Пулишич Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Мен унинг даражасига чиқа оламанми ёки йўқ, буни билмайман. Холанд ажойиб футболчи ва туғма ҳужумчидир. Менда эса келажакда етарлича танловлар бўлади. Улардан бирини қабул қилишим ва шу йўналишда давом этишим керак".
23 ёшли ҳужумчи "Челси"га 2019 йилда, 60 миллион фунт эвазига келтирилган эди.