Россиялик тадбиркор Роман Абрамовичнинг вакили Туркиянинг “Гезтепе” клубини сотиб олгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.
“Бу хабарлар ҳақиқат эмас. Жаноб Абрамович ҳеч қандай клуб сотиб олмаган. Қолаверса, ҳозирда ҳеч қандай клуб сотиб олиш режаси йўқ”, - деди Абрамовичнинг вакили.
Аввалроқ, "Челси" хўжайини турк клубини сотиб олиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди. Кейинчалик "Гезтепе" бу маълумотни рад этди.