«Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра клубдаги фаолияти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Сўнгги йилда кўрсатаётган ўйинимиздан хурсандман ва миннатдорман. Мен нафақат натижалар ёки турнир жадвалини, балки жамоа ичидаги ҳамжамият ҳиссини, барчамиз нима қилмоқчи эканлигимизни қанчалик аниқ тушунаётганини назарда тутяпман», деди Бартра.
«Бетис» айни дамда Ла Лига турнир жадвалида кучли тўртликдан 4 очко ортда қолиб, бешинчи ўринда бормоқда.
«Бу ерда бирдамлик бор, менимча, бу жуда муҳим. Шахсий нуқтаи назардан, мен бу ерда ишлар қандай кетаётгани ва ғолиб жамоани шакллантириш қанчалик муҳимлигидан фахрланаман» - деди «Бетис» ҳимоячиси.