«Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби билан Европа лигаси 1/4 финали доирасидаги сафар учрашуви (1:1) натижаси ҳақида фикр билдирди.
«Биз сўнгги 30 дақиқада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Лекин Франкфурт - қийин рақиб ва биз буни жуда яхши биламиз. Жавоб ўйинига келсак, нима қилиш кераклигини аниқ биламиз», - деди Тер Штеген УЕФА расмий сайтига.