«Рома» ярим ҳимоячиси Никола Залевски "Будё-Глимт"нинг сунъий қопламали майдонидан нолиди.
Конференция лигаси чорак финалида «Рома» Норвегия клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
"Еврокубокларнинг чорак финалидаги ўйинларни бундай майдонда ўтказишга шунчаки йўл қўйиб бўлмайди. Умид қиламанки, УЕФА келажакда чора кўради, чунки бу ўйинчиларга жиддий жароҳат етказади”,- деди 20 ёшли футболчи Sky Sport Italia нашрига.