"Барселона" ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанддан бирини танлади.
"Агар танлов мени қўлимда бўлганида, Холанддан кўра Мбаппе учун қанча пул керак бўлса, шунча сарфлаган бўлар эдим", - дея ҳимоячининг сўзларидан иқтибос келтирган TV3.
Ҳозирда Мбаппе учун асосий даъвогар "Реал" бўлиб турибди.