Кириш Регистрация

Анчелотти: "Мураббий фақат жамоа мағлуб бўлгандагина эсга олинади"

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти танқидларни қандай қабул қилиши ҳақида фикр билдирди.

“Мураббий фақат жамоа мағлуб бўлгандагина эсга олинади. Сиз буни қабул қилишингиз керак, айниқса, агар "Реал"дек жамоани бошқарсангиз", - деди Анчелотти Marca билан суҳбатда.

Испания чемпионатида Мадриднинг «Реал» клуби 30 турдан кейин 69 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Энг яқин таъқибчиси - «Барселона» 12 очко ортда қолмоқда.

Чемпионлар лигасида «қаймоқранглилар» 1/4 финалнинг илк учрашувида сафарда «Челси»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Жавоб ўйини 12 апрель куни "Сантяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Киритилди: 00:53, 09.04.2022.
Ўқилди: 2077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.