«Челси» бош мураббийи Томас Тухель жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг ўйинлари ҳақида гапирди.
Биз Ромелуга ишонганимиз учун уни сотиб олдик. Ва биз ҳали ҳам унга ишонамиз. «Брентфорд» ва «Реал»га қарши мағлубиятларда Ромелу айбдор эмас, у бу ўйинларнинг бошида бўлмаган.
Кубок баҳсларида биз охиригача курашамиз: Англия кубогининг ярим финалида иштирок этамиз, Лига кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ўйнадик.
Биз дунёнинг энг яхши лигасида кучли 3 таликка киришга даъво қиламиз. «Реал» билан ўйин қийин бўлди, фақат битта футболчини айблаб бўлмайди», — дейди Тухель.