Юлиан Нагельсманн "Аугсбург"га қарши ўйинни сарҳисоб қилди.
"Биринчи бўлим унчалик яхши ўтмади. Ўйлайманки, танаффусдан кейинги дастлабки 20 дақиқа жуда яхши ўтди, кейин эса охирги ўн дақиқада яхши ўйнадик. Мавсумнинг ушбу босқичида порлаш керак эмас, яхши ҳимояланиш ва ғалаба қозониш керак. Биз буни уддаладик", - деди "Бавария" бош мураббийи Sky Sports нашрига.