Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Конте : "Тоттенхэм" Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашишга лойиқ"

Баҳо:
+ | -

Антонио Конте "Астон Вилла"га қарши АПЛ 32-тур учрашувидан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз “Астон Вилла”да меҳмонда ўйнаш қанчалик қийинлигини биламиз, аммо мухлисларимиз, ҳаттоки, кўп бўлса ҳам, бизни бошидан охиригача олдинга олиб боришди.

Биз ҳам футболчиларимизнинг ўсишига ёрдам бериш, ҳам мухлислар ўз жамоасининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилиш учун ҳаракат қиляпмиз. Ва бугун у амалга ошди.

Биз хурсандмиз, чунки бу осон ўйин бўлмади, лекин биринчи бўлимда "Вилла" қаттиқ прессинг қилганида, биз чидамлилик кўрсатдик. Лекин ҳар сафар комбинасия ўйнаб, имконият яратишга ҳаракат қилганимизда, гол уришга муваффақ бўлдик.

Агар топ жамоа бўлишни истасак, чидамли бўлиш муҳим. Ҳар бир ўйинда рақибингиз муаммо туғдирадиган пайтлар бўлади ва агар сиз уни ушлаб туришга кучингиз бўлмаса, ҳеч қачон ғалаба қозонолмайсиз.

7та ўйин қолганида биз Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашни давом эттиришга лойиқ эканимизни исботлаяпмиз. Мен нимагадир даъво қилишни яхши кўраман", - деди "Тоттенхэм" бош мураббийи.

Киритилди: 00:34, 10.04.2022.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.