"Лидс" бош мураббийи Жесси Марш жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони Иллан Мелье жароҳати ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Ҳали ҳам "Вулвз"га қарши баҳсдаги жароҳат азоби кетгани йўқ. Мана, уч ҳафтадан буён Мелье ўзига кела олмаяпти. Аммо 2 кундан бери ундаги тикланиш жараёнларини кўриб, хурсанд бўлдим. Тўғри, дарвозабонлар учун ритм жуда ҳам муҳим. Аммо соғлиқ ҳамма нарсадан устун. Майдонда ким бўлишидан қатъий назар бизга ғалабалар зарур".