"Интер"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Перишич журналистлар билан миланликлар жамоасининг жорий мавсум чемпион бўлиш имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Иваннинг таъкидлашича, февраль ва март ойларида миланликлар яхши ўйин кўрсатмаган, аммо чемпионлик учун ҳали ҳам имконият бор. Перишич "Интер" футболчилари чемпионлик учун охиригача курашишини таъкидлади. Хорватиялик ярим ҳимоячи “Интер”нинг кучига ишончи комил эканлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Интер" турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Бу мавсумда "Милан" ва "Наполи" ҳам Скудеттога даъвогарлик қилмоқда.