Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Пиоли: "Скудетто учун курашда ким асосий фаворит эканлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман"

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия чемпионлиги учун кураш ҳақида фикр билдирди.

Италия чемпионатининг жорий турида Скудеттога икки давогар клублар очко йўқотишди: «Наполи» кутилмаганда ўз уйида «Фиорентина»га ютқазди (2:3), «Милан» эса «Торино» билан дуранг ўйнади (0:0).

«Сўнгги икки-уч ҳафта ичида қайси жамоа фаворит деб аталса, ўша жамоа хато қилишга мойил бўлади. А Серия жуда рақобатбардош лига, ҳар бир ўйин ўта оғир ва ҳеч нарсани оддий деб бўлмайди.

Биз шундай вазиятда бўлишни хоҳлаган эдик, шунинг учун босим остида ўзимизни қулай ҳис қилишимиз керак. Бизда ёш жамоа бор, биз ўзига хос нарса учун курашяпмиз.

Ким асосий фаворит эканлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Шуни унутмангки, сўнгги ҳафталарда одамлар навбатма-навбат бизни, «Наполи»ни ва «Интер»ни суперфаворитлар деб аташди. Бу чемпионат охиригача давом этади”, - деди Пиоли DAZN билан суҳбатда.

Киритилди: 04:33, 11.04.2022.
Ўқилди: 1589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик